Қирғизистонда педофилларни оқлаб юборган судьяга қарши виртуал митинг ўтказилмоқда

Қирғизистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 13 ёшли қизчани зўрлаганликда айбланаётган икки кишига нисбатан оқлов ҳукмини чиқарган, учинчи айбланувчига эса енгилроқ жазо тайин этган судья Сабир Содонбековга қарши виртуал митинг уюштирдилар. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди.

Виртуал митингчилар Тон туман судьясига нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини талаб қилишмоқда. Бунга оид талабларни қирғизистонликлар Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларидаги ўз саҳифаларида ёзиб чиқяптилар.

Тон туман суди 11 декабрь куни 13 яшар мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланган икки шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган. Учинчи гумонланувчига қамоқ жазоси тайин этилган, бироқ далиллар мавжудлигига қарамай, суд унга нисбатан жазоси енгилроқ бўлган моддани қўллаган. Қизчанинг яқинлари унинг икки йил ўтар-ўтмас озодликка чиқиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ