Қирғизистонда тожливирусга чалинганлар 931 кишига етди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус юқтирган 25 киши аниқланди, 8 нафар инсон соғайиб чиққан.

Касалга қарши Республика штабининг 9-майдаги маълумотига кўра, касал аниқланган кишиларнинг 2 нафари Бишкек шаҳрида,  4 нафари  Чуй вилоятида, 11 нафари Норин вилоятида, 1 нафари Боткенда.   

Умумий ҳолатда Қирғизистонда тожливирус 931 кишида аниқланди, 12 бемор вафот этди, 658 бемор соғайиб чиққан.

931 беморнинг 231 нафари тиббиё ҳодимларидир, уларнинг 166 нафари соғайиб, бир нафари вафот этган.

Қирғизистон ҳукумати 11-майда мамлакатдаги фавқулотда ҳолат тартиби олинишини, аммо фавқулотда вазият тартиби сақланиб қолишини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ