Қирғизистонда яна 7 киши тожливирусга чалинди, 17 бемор соғайди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус учун 1421 анализ олинди, уларнинг етти нафаридан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда 13-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Уларнинг бир нафари Ўш вилоятида, яна бири Норин вилоятида ва беш нафари Чуй вилоятида қайд қилинган.

Бир сутка давомида 17 бемор соғайиб чиққан.

Қирғизистонда 13-май ҳолатига кўра тожливирус 1044 нафар инсоннинг анализидан аниқланган, уларнинг 12 нафари вафот этган. Соғайиб чиққанлари – 726 нафар.

Тожливирус ҳавфи сабаб Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан бошлаб тўхтатилди, бироқ фақулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ