Қирғизистонда яна тўрт бемор тожливирусдан вафот этди

Бугун, 17-декабрь куни Қирғизистонда яна тўрт нафар бемор тожливирусдан вафот этди. Улар Бишкек, Боткен, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида қайд қилинган.

Мамлакатда пандемия бошланганидан бери 1321 киши тожливирусдан вафот этди.

Бир кунда COVID-19 нинг 264 та янги касаллиги қайд этилди. Март ойидан бери тожливирусни юқтирганларнинг умумий сони 78 415 кишига етди.

386 бемор тузалди, тузалганларнинг умумий сони 71 минг 656 га етди.

Бир кун ичида 8 нафар тиббиёт ходими тожливирус юқтириб, 9 нафар ҳодим даволанди. Тожливирус қайд қилинган шифокорларнинг умумий сони 4057 га етди, 3805 киши тузалди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ