Қирғизистонда яна тўртта бемор тожливирусдан вафот этди

Қирғизистонда тожливирус билан касалланган яна тўрт бемор вафот этди. Уларнинг учтаси Бишкекда, биттаси Иссиқкўлда қайд қилинган. Март ойидан бери қурбонлар сони 1335 кишига етди.

Ўтган кун давомида 175 янги COVID-19 касаллиги қайд этилди:

– Бишкек шаҳрида – 48;

– Ўш – 2;

– Чуй вилояти – 41;

– Ўш вилояти – 11;

– Талас вилояти – 7;

– Норин вилояти – 7;

– Иссиқкўл вилояти – 31;

– Жалолобод вилояти – 12;

– Боткен вилояти – 16 та ҳолат аниқланди.

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда қайд қилинган тожливирус беморларининг умумий сони 79 минг 429 тага етди.

Сўнгги 24 соат ичида тожливирус билан касалланганларнинг иккитаси соғлиқни сақлаш ходимлари эканлиги аниқланди. Шу куни яна 6 нафар шифокор касалликдан тузалди.

4075 тиббиёт ходимига COVID-19 ташхиси қўйилган, улардан 3847 нафари соғайган.

22-декабрь ҳолатига кўра яна 295 киши тожливирусдан тузалди. Ҳудудлар бўйича:

-Бишкек – 105;

– Ўш шаҳри – 6;

– Чуй вилояти – 68;

– Ўш вилояти – 16;

– Талас вилояти – 8;

– Норин вилояти – 6;

– Иссиқкўл вилояти – 49;

– Жалолобод вилояти – 22;

– Боткен вилояти – 15 та ҳолат.

Қирғизистонда тожливирусдан даволанганларнинг умумий сони 73 300 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ