Қирғизистондаги энг гўзал тоғ кўлларидан бири Кўл-Сув ҳақида

Кўл-Сув  (Кўл-Тетири деб ҳам аталади) – музликлардан чиққан кўл. Сув омбори минг йиллар олдин йирик зилзила натижасида вужудга келган ва шимол томонда табиий тўғон пайдо бўлган. Сув тошлар орасидаги катта ёриқда қолиб кетгандек таассурот қолдиради. Унинг узунлиги 9-12 километрга етса, кенглиги 500 метрдан 2 км гача етади. Чуқурлик 5 дан 10 метргача деб ҳисобланади.

 

Кўл Норин вилоятининг Оқсой водийсидаги узоқ Қақшаал-Тоғ тизмасида 3514 метр баландликда жойлашган. Қизиғи шундаки, Кўл-Сув бир вақтнинг ўзида «йўқолади», аниқроғи, сув тоғ жинслари орқали оқиб чиқади. Қишда бу сув музлайди, ёзда эса кўл яна тўлади. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, қиш илиқ бўлса ва қор кам бўлса, ёзда кўл сувга тўлмай қолади.

 

Яна бир хусусият шундаки, кўл туби тиниқ бўлганда, сиз ер ости ғорларини кўришингиз мумкин. Сувда балиқ йўқлигига қарамай, бу ҳудудда ёввойи ҳайвонлар, жумладан, бўри, айиқ ва қоплон яшайди.

Бундан ташқари, кўлнинг ранги жозибали бўлиб туради. Қуёш тегинишга қараб ранги оч кўк ёки яшил рангга ўзгаради.

Кўл-Сув  Қирғизистондаги энг гўзал тоғ кўлларидан бири бўлиб, сўнгги йилларда кўплаб сайёҳларни жалб қилаётгани кузатилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ