Қирғизистондан кимлар Гиннес рекордлар китобига кирган

1955 йилнинг шу куни, 27 августда Гиннеснинг рекордлар китобининг биринчи нашри чоп этилди. Унинг ҳажми 198 бетни ташкил этган эди. Бугун Китоб 65 ёшга тўлди.

Қуйида сизлар учун Қирғизистонликлар томонидан ўрнатилган баъзи рекордлар тўплами тақдим этамиз.

Қирғизистонлик иллюзионистлар Радислав Сафин ва Олга Крамерлар Гиннес рекордлар китобига кирган. Бир дақиқада улар Марказий Осиё давлатларининг 20 хил миллий кийимларини намойиш этишган.

Каскадёр Усен Худайбергенов энг жасур каскадёр ижрочиси сифатида машҳур бўлди: у 27 метр баландликдан отда дарёга сакради. У Совет Иттифоқидаги энг таниқли каскадёр эди.

Цирк артисти Аида Акматова оёқлари билан камон отиш қобилияти учун Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У отган ўқлар ҳар доим нишонга тегади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ