Қирғизистоннинг денгизи бўлган Иссиқ-Кўл

Иссиқкўл майдони ва сувининг ҳажми жиҳатидан энг катта кўл бўлиб, Қирғизистоннинг денгизи дейилади. Бу дунёдаги энг катта кўллардан биридир. Ҳозирда денгиз сатҳидан 1608 метр баландликдадир. Кўлнинг ўртача чуқурлиги 278 метрни, энг чуқур жойи 668 метрни ташкил этади. Иссиқ-Кўл шимолдан жанубга 58 км, ғарбдан шарққа 182 км чўзилган.

 

Иссиқ-Кўл келиб чиқиши бўйича тектоник кўлдир. Водийни ўраб турган тизмаларнинг суви (Тескей ва Кунгей Ола-Тоғ) кўл ҳавзасини тўлдирди. Бир пайтлар кўлнинг майдони ҳозиргидан каттароқ бўлган, у пасайиб, кейин яна кўтарилган. Ҳозир саёзлаб бормоқда.

 

Кўл IХ асрдан буён Иссиқ-Кўл деб номланган. Олдинги исмлар бошқача. Масалан, Жехай деган номи бор (Жехай (хитойча же-иссиқ, хай-кўл, тўғриси денгиз) – тарихий топоним, Иссиқ-Кўлнинг хитойча номланиши. VIII асрдаги Хитой маълумотларига кўра, «Ери совуқ, лекин денгиз музлаб қолмайди, шунинг учун уни Иссиқ денгиз деб аташади» деб ёзилган.

 

Қадимги ва ўрта асрларда Иссиқ-Кўлни хитой адабиётида Тяньчи, Цинчжи, Йе-хэ, Суй-йе-шуй, Яньхай, Жехай, 18-20-асрларда Тузкуль, Жэхай, Тэмурту-Нор каби номлар билан аташган. Иссиқ-Кўл деган сўз қадимги турк тилидан олинган. «Иссиқ» нинг биринчи компоненти сифат эмас, балки муқаддас, гўзал, чиройли  деган маънони англатади. Иссиқ муносабат, иссиқ севги, иссиқ дўстлар дегандай.  Бир пайтлар аждодларимиз кўлга сиғинишган. Унга тушиб, балиқ овлаган эмас, муқаддас санашган.

 

Афсоналарга кўра, Иссиқкўлнинг ўрнида бир пайтлари девор билан ўралган шаҳар бўлган, шаҳар очкўз хон томонидан бошқарилган. У қаллиғи билан унаштирилган гўзал қизга уйланиш учун одам юборади. Аммо қаллиғини кутаётган гўзал унга рози бўлмайди. Охир оқибат, киз хоннинг мажбурлаб турмуш қуришига қарши чиқади ва минорадан ўзини улоқтиради. Қизнинг вафотидан кейин шаҳарни сув босади, деворларини сув тешиб кириб, шаҳар сув остида қолганлиги айтилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ