Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдо айланмаси камайди

2020-йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдоси айланмаси камайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида айтилади.

Жорий йилнинг бошидан буён Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдо айланмаси 989,4 миллион долларни ташкил қилган. Экспорт ҳажми 475 миллион долларни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир.

Импорт 514 миллион долларни ташкил қилиб, бу 2019 йилга нисбатан 47 фоизга камайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ