Қизил-Адирдаги тамаддихонада газ баллони портлаб, 11 кишини жароҳатлади

4-январь куни Талас вилояти Қизил-Адир овулидаги тамаддихонада газ баллони портлаб  11 киши касалхонага ётқизилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қора-Буура туман касалхонасида.

Интернет манбаларида газ баллонининг портлашини тасдиқловчи фотосуратлар чоп этилди. Ёнғин соат 17:00 атрофида ўчирилди.

Ҳодиса сабаблари номаълум, сабаби ўрганилмоқда.

Ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳридаги бошқа бир тамаддихонада газ баллони портлаб, бир киши ҳалок бўлган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ