Йўли жуда хавфли бўлган Мерцбахер кўли ҳақида

Кўллар орасида қизиқиш уйғотаётган Марказий Тянь-Шандаги Сариқ-Жазнинг яйловида жойлашган, денгиз сатҳидан 3304 метр баландликдаги Мерцбахер кўли бўлса ажаб эмас. У ерда Хон-Тангри чўққисидан Энилчек водийси бўйлаб 60 километрга ёйилган музлик ўтади. У Энилчек водийсининг ғарбий қисмида, Шимолий Энилчек музлигининг этакларида жойлашган. Унинг узунлиги икки-уч километр, кенглиги 1,1 километр, майдони тўрт квадрат километр, чуқурлиги 60-70 метрни ташкил қилади. Музликлар тўсиб қўйган кўл юзида муз синиқлари (айсберглар) сузиб юради. Кўл одатда иккига бўлинган. Устки қисми муз билан, пастки қисми сув билан қопланиб оқиб туради.

ExpŽdition Inylchek 2004. Lac Merzbacher, Kirghizstan.

Кўлни немис олими ва саёҳатчиси Годфрид Мерцбахер келиб ўрганган. Харитага унинг номи   киритилган бўлиб, кўлга Мерцбахер деб ном берилган. Аммо у биринчи марта келганида, кўлни топа олмайди. Кейинчалик у қирғиз саёҳатчиси Садирбек Абдибеков билан учрашиб, у уни олиб бориб, кўлни кўрсатган. Кўлни, айсбергларни ва унинг марказий қисмида музнинг отилишини кўришни истаган альпинистлар, сайёҳлар ёзнинг тўлиб турган вақти, июль ойининг охирида ташриф буюришади. Шу вақт ичида кўл замбарак отилгандек ёрилиб, очилиб кетди. Баъзан бундай бўлмай ҳам қолади.

Ушбу кўлнинг асл номи Кептеш. Бу рельефнинг шаклини, унинг тошлоқ, боши берк эканлигини англатади. Бошқа номи – Муз-Кўл. Йўли жуда қийин ва хавфлидир. Ҳамма ҳам боравермайди. Махсус вертолётни ижарага олиб борганлар ҳам бўлади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ