Якутиядаги сайлов участкасининг натижалари эълон қилинди. Жапаров жуда кўп овоз олди

Россиянинг Якутия шаҳридаги сайлов участкаси дастлабки натижаларни эълон қилди.

Унга кўра, президентлик сайловларида Садир Жапаров энг кўп (529) овоз олган. Бошқа бир номзод Адахан Мадумаров 37 та овоз олди. Эльдар Абакиров 7, Миқтибек Арстанбек 6, Имамидин Ташов 4, Бабиржан Тўлбаев 3, Қанат Исаев 1, Клара Сўўрўнқулова 1, Улуқбек Қўчқоров 1 овоз олди. Сайловда жами 594 киши иштирок этди, улардан 5 та бюллетен ҳақиқий эмас деб топилди.

Соат 16:00 га қадар 946104 нафар фуқаролар бошқарув шаклини аниқлаш учун референдумда овоз беришди. Бу 26,55 фоизни ташкил этади.

Хориждаги сайловларда 7384 фуқаро қатнашди, бу 14,92 фоизни ташкил этади.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ