Янги йилдан кейин Ўш шаҳридаги майдон 2 машина ахлатдан тозаланди

Ўш шаҳридаги Янги йил байрамидан сўнг, арча ясалган майдондан 20 куб ахлат чиқарилди. Бу ҳақда «Ўш Тозалик» раҳбари ўринбосари Жилдизбек Кўчкўнов маълум қилди.

Унга кўра 4-5 соат ичида майдондаги  ахлатларни ташийдиган 2 машина тўлдирилди.

«Ўш Тозалик» компанияси ходимлари 25-декабрдан буён майдонда астойдил ишлашди. У ерда ўттиздан ортиқ ходим ишлаган. Дастлаб 5 куб метр ахлат чиққан эди. Кейин, янги йил яқинлашганда, у 10 кубометргача ўсди. 31-декабрь куни соат 21:00 да тозалаб кетган эдик. 1-январга ўтар кечаси 20 кубометр чиқди. Бу шуни англатадики, 2 та ахлат ташувчи машина тўлган. Бу йил тамаддихоналар очилиб, салютлар отилгани йўқ. Акс ҳолда, бу жуда ҳам кўп бўлар эди », – деди Кўчкўнов.

2020-йилда ҳудуддан 40 куб метр чиқинди чиқарилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ