Янги президент қачон қасамёд қилади? МСКнинг жавоби

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова 10-январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қачон қасамёд қабул қилишини айтди.

 

Унинг таъкидлашича, қонунга кўра, давлат раҳбарининг қасамёд қабул қилиш маросими сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўтказилиши керак.

 

«Натижалар овозларни қўлда ҳисоблаш, шикоятларни кўриб чиқиб, сўнгра барча низолар судда ҳал қилинганидан сўнг эълон қилинади», деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ