Январда кўмир нархи қимматлади

Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг 18 минтақасида кўмир нархларини таҳлил қилди.

Маълумотга кўра, ҳозирги вақтда бир тонна кўмир нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 74,25 сомга ёки 1,6 фоизга ошди.

Бунга бир ой ичида кескин кўтарилган жойлар киради. Масалан, бир тонна қора олтин Исфанада 8000, Боткенда 7318, Новқат туманида 7846 сомдан сотилмоқда. Энг арзон кўмир Балиқчи (3694 сом), Норин (3500 сом) ва Чаек қишлоғи (2500 сом) аҳолиси ҳарид қила олади.

Ўтган ойга нисбатан нархлар Исфанада 1385, Кербенда 917, Боткенда 330 сомга қимматлади. Шу билан бирга, у Тўқтоғулда 370 сомга, Жалолободда 138,71 сомга арзонлади.

Пойтахтда нархлар 38 сомга кўтарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ