Келаси ҳафтадан бошлаб Бишкекдан Лайлакга парвозлар тикланади

Бишкек-Исфана-Бишкек рейси 18-январда тикланади. Бу ҳақда ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси хабар бермоқда.

Рейсни «Тез Жет» авиакомпанияси амалга оширади.

«Бундан буён Бишкек – Исфана – Бишкек рейси ҳар душанба куни амалга оширилади. Самолетлар соат 11: 00да Бишкек – Исфана, соат 13: 05да – Исфана – Бишкек йўналиши бўйича парвоз қилади», – дейилади хабарда.

Чипта нархи 3700 сомдан 4200 сомгача.

Лайлак тумани маркази Исфана шаҳридаги Исхақ Раззақов номидаги аэропорт ўтган йилнинг июль ойида реконструксия қилинган эди.

Расмий очилиш декабрь ойида бўлиб ўтган, унда Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков иштирок этган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ