«Кремль расмийси» Дмитрий Козакнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида маълум бўлди

Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак ўтган ҳафта Қирғизистонга ташриф буюрди.

Бу ҳақда нашримизга бир неча ишончли манбалар маълум қилди.

Бироқ Бишкек ҳам, Москва ҳам бу ташрифни ҳали расман эълон қилгани йўқ. Президент матбуот хизмати ушбу маълумотга изоҳ бермади.

19 апрель куни Temirov LIVE каналида 6 апрель куни Бишкекдаги «Манас» аэропортига Россия ФСБга тегишли самолёт қўнгани ва у 8 апрелгача у ерда қолгани ҳақида видео чоп этилган эди.

Шунингдек, айни самолёт Қирғизистонга аввал икки марта учган, жумладан, 2020 йил 12 октябрда Россия президенти Владимир Путин топшириғига кўра Козак Бишкекка учиб, ўша пайтдаги президент Сооронбай Жеэнбеков билан учрашгани хабар қилинган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ