Кузатувчи Мамасалиева: Ўшда овозларни сотиб олган, сайловчиларга босим ўтказган спортчилар пайдо бўлди

Президентликка номзод Клара Сўўрўнқулованинг Ўшдаги сайловларни кузатаётган ишончли вакили Гулгааки Мамасалиева овозларни сотиб олиш ва спортчиларнинг босими ҳақида гапирди. Унга кўра, Азамат Тўлўнов исмли фуқаро болалар ва маҳаллий аҳолига босим ўтказган.

 

“Мен шаҳарнинг шарқ томонидаги 55551-сайлов участкасида овозларни сотиб олиш тўғрисида эшитдим. Бу ерда улар машинада келиб, пул тарқатишган экан. Афсуски, биз кечикдик. Қандайдир спорт федерациясини бошқарадиган Азамат Тўлўнов ўзининг дўстлари, спортчилар билан аҳолига босим қилишмоқда экан. Қайси номзод ўз манфаатларини ҳимоя қилаётганини аниқлай олмадик. Биз келганимизда улар ғойиб бўлишди », деди у.

 

Тўлўнов билан алоқа қилишга имконият бўлмади. Интернетдаги очиқ манбалар орқали у Грепплинг федерациясининг Ўшдаги вакили эканлигини аниқладик. Шунингдек, у 2020-йили Ўш шаҳар кенгашига   «Биримдик» партиясидан №2 номзод сифатида қатнашган.

10-январь куни Қирғизистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда 17 номзод қатнашмоқда. Сайлов билан бир вақтда амалга ошириладиган бошқарув шаклини аниқлаш учун референдумга учта вариант қўйилди. Улар:

– президентлик;

– парламент;

– барчасига қарши.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ