Лукашенко Садир Жапаровни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Белорусия Президенти Александр Лукашенко Садир Жапаровни Қирғизистондаги президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Садир Жапаровнинг сайлов штаби хабар қилмоқда.

Лукашенко Қирғизистон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқишини билдирди.

«Умид қиламанки, ушбу юқори давлат лавозимидаги фаолиятингиз жамиятдаги бирлик ва тотувликни мустаҳкамлашга, мустақил Қирғизистоннинг ижтимоий барқарорлиги билан тез иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади», дейилади хабарда.

 

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ