Маданият – Жалолобод йўлининг 16 километри қурилиб битказилди

Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Равшанбек Сабиров Жалолобод вилоятига ташрифи чоғида Бишкек-Ўш йўлидаги Маданият – Жалолобод автомобил йўлининг участкасидаги иш билан танишди.

Қурилаётган йўлнинг умумий узунлиги 67 км. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, йўлларни таъмирлашдан ташқари, 8 та кўприк, 181 та кичик сунъий иншоотлар, бозорлар яқинидаги автоуловлар тўхташ жойлари, пиёдалар ўтиш жойлари ва аҳоли пунктларида автобус бекатлари қурилади. Лойиҳа 2022 йил июнь ойида якунланади.

Равшанбек Сабировнинг сўзларига кўра, агар лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, бу савдо ҳажмини оширади.

Транспорт ва йўллар вазирлигининг маълумотларига кўра, Маданият – Жалолобод йўлининг 16 километри қуриб битказилган. Йўналиш қурилишига жами 150 киши жалб қилинган, уларнинг 90% маҳаллий аҳолидан ташкил топган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ