Мадинаи Мунаввара дунёдаги энг соғлом шаҳарлар қаторига қўшилди

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳри Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида тан олинди. ЖССТ экспертларидан ташкил топган жамоа Мадинага келган ва бу ернинг соғлом шаҳар бўлиши учун зарур бўлган барча глобал стандартларга жавоб беришини маълум қилган.

 

Мадинада 2 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Мадина ЖССТнинг ушбу эътирофига сазовор бўлган аҳолиси сони 2 миллиондан ошиқ илк шаҳарга айланди.

 

ЖССТнинг Мадинани соғлом шаҳарлар қаторига киргазишдаги аккредитациясига тайёргарлик кўришда жами 22 та давлат, ташкилот, хайрия ва кўнгиллилар агентликлари ёрдам беришди.

ЖССТ меъёрларига кўра, соғлом шаҳар деганда аҳолининг жисмоний ва ижтимоий муҳитини доимий равишда яратиб ва яхшилаб турадиган, одамлар ўзларининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш учун шароит яратиб берадиган шаҳар тушинилади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ