Мадумаров Адахан Кимсанбаевич – таржимаи ҳоли

Адахан Мадумаров 1965 йил 9 мартда Ўш вилоятининг Ўзган туманида туғилган. Тверь давлат университетининг тарих факултетини ва Қирғиз давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган.

Ҳаёт фаолияти:

  • 1982-1987 – Ўш вилояти Ўзган туманидаги совхоз ишчиси;

  • 1992-1994 йилларда – Қирғизистон Республикаси Матбуот ва ахборот вазирининг ёрдамчиси, «Турк дунёси» газетасининг бош муҳаррири;

  • 1992-1994 – Давлат телерадиокомпаниясининг болалар ва ўспирин дастурлари бош муҳаррири;

  • 1995-2005 – Олий кенгашнинг аввалги уч чақириқ депутати. 2006 йил апрель ойида у Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган;

  • 2006-2007 – Қирғизистон давлат котиби;

  • 2007-2008 – Олий Кенгашнинг IV чақириқ раиси;

  • 2008-2009 – Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг раиси;

  • 2013-2015 йилларда – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари.

 

Оилали, уч фарзанднинг отаси.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ