Мадумаров: Президент сайловлари ҳақиқатдан ўта олис ўтди

Президентликка номзод Адахан Мадумаров 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва референдум натижаларига изоҳ берди. «Бу сайловлар ҳақиқатдан йироқ», деди у дастлабки натижалар тўғрисида. Биз қонунийлик учун курашамиз. Бошқа номзодлар билан учрашамиз ва улар билан келишамиз. Тахминан 700 минг кишининг битта номзодга овоз бериши ҳақиқий эмас. «Мен ўз ҳуқуқларимни митинглар орқали ҳимоя қилмайман, ҳақиқатни фақат қонуний равишда оламан.»

 

Шунингдек Мадумаров референдум натижаларини «эртак» деб атади ва у ёмон якунланишини ва халқ лаънатига тушишини айтди.

Қирғизистонда 10-январь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайти овозларнинг электрон сайлов қутиларига автоматик равишда ҳисобланган фоизларини кўрсаткичи эълон қилинди.

Номзодлар орасида Садир Жапаров рақибларидан анча олдинда. 21:00 ҳолатига кўра уни 79 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватладилар.

Адахан Мадумаров – 6,60%;

Бабиржан Тўлбаев – 2,31%;

Миқтибек Арстанбек – 1,66%;

Абдил Сегизбаев – 1,46%;

Имомидин Ташов – 1,19%;

Клара Сўўрўнқулова – 0,98%;

Аймен Касенов – 0,91%;

Улукбек Қўчқоров – 0,69%;

Қанатбек Исаев – 0,57%;

Бақтибек Қалмаматов – 0,50%;

Курсан Асанов – 0,50%;

Элдар Абакиров – 0,50%;

Равшан Жэнбеков – 0,19%;

Канибек Иманалиев – 0,16%;

Женишбек Байгуттиев – 0,09%;

Арстанбек Абдилдаев – 0,08%;

Барчасига қарши – 1,32%.

 

Шунингдек бошқарув шаклини белгиловчи референдумда президентлик бошқарувини қўллаб-қувватловчилар сони энг кўп – 81 фоиздан кўпроқ. 10.78% парламент бошқарувини қўллаб-қувватлайди. Иккаласига ҳам қаршилик 4.41% ни ташкил қилади.

Бу охирги ҳисоб эмас, рақамлар   янгиланади. Бундан ташқари, қўлда ҳисоблаш мумкин бўлган бюллетенлар мавжуд.

Муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдумда қирғизистонлик сайловчиларининг сони 3,563,574 кишини ташкил этиши айтилган. Соат 18:00 га қадар уларнинг 33% иштирок этди.

Референдумга:

– президентлик;

– парламент;

– барча вариантларга қарши.

Сайлов бюллетенида президентликка 18 номзод қатнашмоқда. Улар орасида Рашид Тагаев ўз хоҳишига кўра ўз номзодини қайтариб олди.

 

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ