Ўқувчилар мактабда рўмол ўраши мумкинми?

Таълим ва фан вазирлиги билан Дин ишлари бўйича давлат комиссияси мактабларда бош кийим (ҳижоб, рўмол) кийиш бўйича изоҳ беришди.

Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва «Таълим тўғрисида» ги қонунга мувофиқ, фуқаролар жинси, миллати, тили, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ногиронлиги, меҳнат тури ва табиати, дини, сиёсий ва диний эътиқоди, яшаш жойидан қатъий назар ва бошқа ҳолатларига қарамай таълим олиш ҳуқуқига эга.

Қирғизистон ҳукумати 2015-йилнинг 12-августида Қирғизистондаги умумий таълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб формасига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаган.

Унга кўра:

ўғил болалар учун мактаб кийимлари турли хил комбинациялардан иборат кўйлаклар, жилетлар, шимлар ва курткалар, қизлар учун формалар эса классик услубда тикилган блузка, жилет, юбка, шим, кўйлак, фартук, курткадан ташкил топади;

ўқувчилар кийимларининг умумий кўриниши, ранги ва услуби классик кийим услубида бўлиши, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши эса тоза бўлиши керак;

Спорт кийими ва поябзалини, жинси шимлар, пляж кийимлари, уй кийимлари ва пояфзалларини кийишга йўл қўйилмайди.

“Ҳукумат ушбу қарорида бош кийим (қалпоқ, рўмол, ҳижоблар, шарфлар, банданалар ва бошқалар) ва мунчоқлар тақишда чекловлар мавжуд эмас.

Шу сабабли, таълим бериш тизими ҳижобли қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга мажбурдир.

Таълим муассасаларининг маъмурияти ушбу сабабларга кўра ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини чекламасликлари керак. Улар ўзларининг бевосита масъулияти бўлган аҳолига сифатли таълим хизматларини кўрсатишга эътибор қаратишлари керак », – дейилади баёнотда.

Таълим ва фан вазирлиги 2020-2021 ўқув йили охиригача пандемия ҳолатида бўлган ота-оналарнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда мажбурий формани талаб қилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ