Масадон қишлоғи ҳақида

Масадон – Сузоқ туманинг Ирис овул ҳукуматига қарашли қишлоқ. Туман маркази Сузоқдан 7 км шимоли – шарқ томонда, Жалолобод темир йўл бекатидан 5 км олисликда жойлашган. Халқининг сони 2000-йилда 1600 кишини, 2009-йилда 1640 кишини ташкил қилган. Қишлоқликлар асосан пахтачилик ва тамакичилик билан шуғулланишган. Ҳозирда пахта майдонлари қисқариб, қишлоқликлар асосан полиз экинларини етиштириш билан шуғулланади. Қишлоқда маданият уйи, Бакиев кўчасидаги, №8 – Оилавий шифокорлар бўлими, Ж. Юнусов кўчасидаги,  Фурқат номидаги №44-ўрта мактаби бор.

 

Масадон қишлоғи жойлашган ҳудуд ўтган асрнинг бошларида қамишлар ўсиб тўқай бўлган. Бу ерга дастлаб Сузоқдан Тошмат ва Жиянбой кўчиб келишган. Улар ўз оилалари, қариндошлари ва дўстлари билан биргаликда ерни тозалаб, деҳқончилик қилиб ишладилар. 1929-йилда улар Ўрозбеков номидаги колхозни ташкил этишди. Шамшидин Ёқубов кенгаш раҳбари этиб сайланади. Колхоз кейинчалик Жума Ота, Шермат Ота, Аҳмаджон Режавалиев, Маман Ота, Нишонов, Аҳмедов, Оймирза Бўтабоев, Аъзамжон Ёқубов, Узоқ Ахмарқулов ва бошқалар томонидан бошқарилган. 1938-йилда Ўрозбеков қатағон қурбони бўлганидан сўнг колхоз Молотов (Вячеслав Михайлович Молотов номига берилган (ҳақиқий фамилияси – Скрябин) деб ўзгартирилди. 1950-йилда қўшни Ирис қишлоғидаги Намуна колхози ҳам Молотов колхозига қўшилди. Ушбу колхоз 1954-йилда Киров номидаги колхоз билан бирлаштирилди.

 

 

Намуна колхози 1932-йилда ҳозирги Ирис қишлоғида ташкил топиб, қўшни Тейит қишлоғининг деҳқонлари ҳам бирлашган. Ушбу колхозда биринчи аёл тракторчи Ирис Худайбердиева ишлаган. Манбаларда ёзилишича 1934-йилда бир қатор бадавлат бойваччалар Ириснинг ишдаги муваффақиятини кўра олмай, уни қийноққа солиб ўлдирган. Ирисни ўлдирганларнинг барчаси Совет ҳукумати томонидан жазоланган. У вафот этганидан сўнг унинг номи қишлоққа берилган. Ўша пайтда колхоз Чўка-Тепа қишлоқ кенгашига қарашли эди. Кейинчалик ҳозирги қишлоқ ҳукумати таркибига қўшилган. Бу жамоат 1950-йилда  Молотов колхозига, 1954 йилда кичик колхозларга бирлашиб, Киров номидаги колхозга қўшилган.

 

Бу қишлоқда Қирғизистоннинг иккинчи Президенти Қурманбек Бакиев таваллуд топган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ