Масжидлар қуришни тўхтатиб, мактаблар, болалар боғчалари, уйлар қуринглар, – Бош вазир ўринбосари Р.Сабиров

Масжидлар қуришни тўхтатинг ва мактаблар, болалар боғчалари ва уйлар қуринглар. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Равшан Сабиров бугун Ўшда бўлиб ўтган ҳукуматнинг минтақавий иқтисодий йиғилишида айтиб ўтди.

Унга кўра хайрия фондлари мактаблар ва уйлар қуриши керак.

“Мен Оламудундаги ижтимоий шаҳарчанинг очилишида иштирок этдим. У ерда хайрия жамғармалари кўплаб масжидлар қуришган. Тўхтатинглар дедим. Энди мактаблар, болалар боғчалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун уйлар қуриб беринглар дедим. Улар рози бўлишмоқда. Келажакда хайрия фондлари уйлар, мактаблар ва болалар боғчаларини қуришга ҳаракат қилишади. Худди шу қатарлик ва бошқа томонлик фондлар ишлашмоқда. Бир фонд 2,5 минг  квартира қуришини айтмоқда. Агар насиб қилса, қурилади. Бишкекда қурилишга ҳожат йўқ. Ҳудудларда қурилиши керак. Шунинг учун биз ҳокимлар билан музокаралар олиб боринглар демоқдамиз, – деди Сабиров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ