Матраимовнинг аввалги савдо марказида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади

Бош вазир Улуқбек Марипов Бишкекдаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

 

Учрашув давомида Бош вазир яқин келажакда Бишкекда собиқ «Эльдорадо» савдо маркази биносида жойлашган яна бир аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилишини айтди.

 

Савдо маркази коррупцияда айбланаётган Райимбек Матраимов томонидан давлат мулкига ўтказилган.

 

«Ходимлар аниқланиб, тегишли ускуналар ўрнатилгандан сўнг янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади, барча маълумотлар Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги орқали тақдим этилиб, кенг кўламли хизматлар кўрсатилмоқчи.

 

Бош вазир Бишкекда ва бутун республикада Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларини кўпайтириш, шунингдек барча Хизмат кўрсатиш марказларида навбатда турган фуқароларга қулайлик яратиш ва давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, Халққа хизмат кўрсатиш марказлари раҳбариятига хоналарини «open space» форматида лойиҳалаштириш бўйича кўрсатма берилди. Бу билан ходимларнинг мижозлар билан қандай ишлашларини кўриш ва ҳар қандай вазиятда тезкор чоралар кўриш имконини беради », – дейилади ҳукумат хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ