МХДҚ: Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда

Президентликка номзод Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, чет эллик сармоядор У.К.га қарши шикоят билан мурожаат қилган ва ишни тергов қилишни сўраган. Шу муносабат билан судгача бўлган тергов жараёни бошланди. «У.К.   чет элнинг А.О. исмли фуқаросидан биргаликда бизнес бошлаш учун 5 миллион доллар олган. У.К. уни қайтариб беришдан бош тортган. Иш тергов учун Бош прокуратурага юборилди», дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ