МХДҚнинг айтишича Қирғизистонда теракт уюштирмоқчи бўлган йигит ҳибсга олинган

2020-йилнинг 31 декабрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва қўшни мамлакат махсус хизматларининг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида Қирғизистонда терактнинг олдини олиш мумкин бўлди, деб хабар беради Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Судгача бўлган жараёнлар доирасида Жиноят кодексининг 239-моддаси (терроризм ҳаракати) билан Қирғизистон фуқароси, 1998-йилда туғилган, Ж.С.   Ўш вилоятида ҳибсга олинган. Қўлга олинган шахс халқаро террористик ташкилотнинг аъзоси эканлиги аниқланган ва асосий жиноятчининг кўрсатмаси билан минтақадаги ҳарбий қисмлардан бирида террористик ҳаракатни амалга ошириш учун қўлбола портловчи мослама ясашга мажбур бўлди, дея айтилади маълумотда.

 

МХДҚ хабарига кўра, ҳибсга олинган кишининг яшаш жойида тинтув пайтида камуфляж форма тўплами, жилет, ҳарбий поябзал, дурбин, букланган пичоқ ва чет тилидаги саҳифалар топилган.

Қўлга олинган шахс Ўш шаҳар ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди. Тергов давом этмоқда.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ