МХДҚ: Раим Матраимовнинг вакил ўғли Мунарбек Сайпидиновни ҳибсга олинди

Қора-Сув тумани Савай қишлоқ ҳукумати раҳбари Мунарбек Сайпидинов махсус хизмат томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

У мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра Савай қишлоғида мактаб спорт зали қурилишининг ҳажми асоссиз равишда миллион сомга оширилган. Шунингдек, Сайпидинов сифатсиз қурилишига қарамай, объэктни фойдаланишга топширишга рози бўлган.

Бундан ташқари, Ўш шаҳри ва вилоятида уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан шуғулланиш бўйича судгача бўлган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу иш бўйича Сайпидинов гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Мунарбек Сайпидинов Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг вакил ўғли. Аввалроқ хавфсизлик ходимлари унинг уйи ва иш жойини тинтув қилишган эди. Шунингдек, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев билан ҳам учрашган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ