МХДҚ: Сайлов арафасида айрим номзодлар ёлғон маълумот тарқатмоқда

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси баъзи номзодлар президентлик сайловлари олдидан ёлғон маълумот тарқатаётганини айтмоқда. Бу ҳақда маҳкаманинг матбуот хизмати хабар берди.

Унда ижтимоий тармоқларда «Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари президентликка номзодлардан бири тўғрисида муҳим баёнот беришмоқчи» деган маълумот сохта эканлиги айтилган.

Маҳсус хизмат интернетда тарқатилган маълумотларнинг номзодлардан бирини атайлаб обрўсизлантириш мақсадида ҳисоблашини қўшимча қилди.

«МХДҚ сиёсий кучларга хизмат қилмайди ва айрим гуруҳларнинг худбин мақсадларига эришиш учун сиёсий восита эмас. Асосий мақсад халқ фаровонлиги ва Қирғизистоннинг гуллаб-яшнашига хизмат қилишдир», дейилади баёнотда.

Махсус хизмат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари  сиёсатдан ташқарида бўлганлиги ва провокацион маълумот тарқатганлар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ