МХДҚ: Сайлов олдидан вазиятни беқарорлаштирганлар жавобгарликка тортилади

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Президент сайлови ва референдум билан боғлиқ равишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Маҳкама 6-январь куни сайловолди вазиятни кузатиб бориш учун тезкор штаб борлигини маълум қилди.

Махсус хизматлар диний экстремистик ва жиноий гуруҳларнинг, бузғунчи тузилмаларнинг сайлов жараёнини бузишга қаратилган провокацион ҳаракатларини уюштираётганларга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

«Мамлакатнинг стратегик муҳим объектларида антитеррор чоралари кучайтирилди. «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Чегара хизмати билан ҳамкорликда террористик, диний ва экстремистик ташкилотларнинг аъзоларини топиш мақсадида фуқароларнинг кириш ва чиқиш каналларини фильтрлаш, қўшни ҳудудларда тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси сайловлар пайтида кескинлик ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган провокацион маълумотларни тарқатмасликка чақиради. Шунингдек, провокацион материалларни тарқатганлар жавобгарликка тортилишини огоҳлантиради.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ