МХДҚ сайловдан кейин революция уюштиришни муҳокама қилаётган сиёсатчининг овозини текширади

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган президентликка номзод ва унинг тарафдорлари ўртасида суҳбатнинг аудио экспертизага юборишини маълум қилди.

Аудиоёзув Facebook саҳифасида жойлаштирилиб, унда 2021-йилда  революция қилиш ҳақида сўз боради. Шунингдек, аудиода Қанат Исаев ва унинг тарафдорлари ўртасидаги суҳбат акс этган.

 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили Раҳат Сулаймонов Sputnik Қирғизистонга Канат Исаев ва Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби Кеңешбек Дуйшабоев ўртасида суҳбат бўлиб ўтганини ва текширув бошланганини тасдиқлади.

Текширув натижаларига кўра материаллар суд-фоноскопик ва филологик экспертизага юборилади.

«Юқорида айтиб ўтилган экспертиза натижасида давлат тўнтаришини амалга оширишга чақирганларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», – деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Унинг қўшимча қилишича, Жиноят кодексига биноан ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга уринишлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни ижтимоий тармоқларда ва Интернетда провокацион хабарлар тарқатишдан тийилишга ва фактлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар беришга чақирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ