МХДҚ: Ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган эркак ҳибсга олинди

Халқаро террорчилик ташкилотининг аъзоси қўлга олинди, дея хабар беради Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

16-декабрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан халқаро террористик ташкилот аъзоси, Қирғизистон фуқароси С.Т. исмли фуқарони ҳибсга олган.

Маълум қилинишича, ҳибсга олинган шахс Сурияда тайёргарликдан ўтган ва террористик ташкилот таркибида ҳукумат кучларига қарши жангларда қатнашган.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унинг бошқа жиноий ишларга алоқадорлигини ва жиноий алоқаларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига етказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ