Мигрантлар томонидан Қирғизистонга келаётган пул жўнатмалари ҳажми ошди

Миллий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида мигрантларнинг Қирғизистонга пул ўтказмалари 277,9 миллион долларни ташкил этган.

Сўз хусусий томонлар томонидан махсус тизимлар орқали ўтказиладиган маблағлар ҳақида бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, мигрантлар ўтган йилнинг шу даврида уйларига 191,6 миллион доллар жўнатишган.

277,9 миллион доллар   2018 йилнинг август ойидан бери бир ойлик ўлчами билан олганда энг юқори кўрсаткич. Бироқ, йил бошидан бери умумий миқдор ўтган йилга нисбатан камроқ. Масалан, 2020 йилнинг олти ойида Қирғизистонга чет элда ишлаётган фуқаролардан 977,3 миллион доллар келган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1 миллиард 126,4 миллионга етган.


Aлоқадор хабарлар

Изоҳ