Сайлов жараёнида 112 та қонунбузарлик қайд этилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урманбетов 11-январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Сайлов кунигача 78 та факт, сайлов куни эса 34 та ҳолат аниқланган.
102 та факт бўйича чора-тадбирлар кўрилган, қолганлари бўйича судгача бўлган ишлар олиб борилмоқда.
Ҳудудлар бўйича:
– Бишкек шаҳрида – 36;
– Ўш шаҳрида – 14;
– Иссиқкўл вилоятида – 4 та;
– Чуй вилоятида – 17;
– Талас вилоятида – 3;
– Ўш вилоятида – 25;
– Жалолобод вилоятида – 8;
– Норин вилоятида – 2;
– Боткен вилоятида – 3 та ҳолат қайд этилган.