Миллий банк бу йил олтин тангаларнинг навбатдаги тўпламини чиқаради

Бу йил Қирғизистон Миллий банки коллекцион олтин танга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, жами 6000 танга муомалага чиқарилиши режалаштирилган. Унинг ярми қимматбаҳо металлардан ясалиши айтилмоқда.

«2021-йилда «Тарихий воқеалар» туркумидан » Қирғизистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги»деб номланган 1000 нусхада олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқариш режалаштирилган», – дейилади хабарда.

 

100 сомлик олтин танга 999 пробадаги металлдан, 10 сомлик кумуш танга 925 пробадаги металлдан ясалади.

Бу йил МДҲнинг 30 йиллигига бағишлаб мингта кумуш танга муомалага чиқарилади.

Миллий банк 1 сомлик номиналда «Ҳаёт учун раҳмат!» деб номланган мис-никел монетасидан 3000 дона чиқаришни режалаштираётганини эълон қилди.

 

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, миллий валюта муомалага киритилганидан бери тўрт хил монеталар муомалага чиқарилган. Улар:

  • «Манас» – 1995 йилда «Манас» эпосининг 1000 йиллиги муносабати билан чиқарилган;

  • «Ўш» – Ўшнинг 3000 йиллиги шарафига 2000 йилда чиқарилган;

  • «Қурманжон Датҳога 200 йил» – 2012 йилда чиқарилган;

  • «Оқ Қоплон» – 2015 йилда чиқарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ