Москвада 32 ёшли қирғизистонлик Талант Ўнуров терроризмда айбланмоқда. Маълумот Россия Тергов қўмитаси сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра Талант Ўнуровга қарши тергов якунланди ва унга «Электрон ва ахборот-телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда терроризмни тарғиб қилиш» ва «террорчилик актини тайёрлаш» айбловлари қўйилди.
Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси 2019-йилда Москвага келган ва бир ой давомида террористик ҳаракатни содир этиш учун шериклар қидирган. Қирғизистонда бўлганида у Россияда тақиқланган «Исломий давлат» ни тарғиб қилувчи видеороликларни ўзининг саҳифасига жойлаштирган.
У 2020-йилнинг октябрь ойида ҳибсга олинган.