Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди, гумонланувчи қўлга олинди

Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бошқармада қайд этилганидек, қирғизистонлик бўғилиб ўлдирилган, натижада у вафот этган. Россиянинг Москва шаҳри бўйича тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қирғизистонликни ўлдиришда гумонланувчини қўлга олган.

“Москва шаҳрининг Элнинская кўчаси бўйлаб жойлашган турар-жой биноси ҳовлисида такси машинасидан асфикция кўринишидаги зўравон ўлим белгилари билан 1972 йилда туғилган ҳайдовчининг жасади топилди. Терговчилар ва жиноят қидирув бўлими ходимларининг биргаликдаги фаолияти туфайли Москва ғарбида такси ҳайдовчисини ўлдиришда гумонланувчи қўлга олинди. Унинг ёнидан жабрланувчининг банк картаси топилди”, — дейилади Россия Федерацияси Тергов қўмитаси сайтида. Агентлик гумонланувчининг фуқаролиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмади.

Айрим матбуот хабарларига кўра, ўлдирилган қирғизистонлик Ўш вилоятидан. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижий мамлакатларда меҳнат қилмоқда. Россияда Қирғизистондан келган меҳнат муҳожирлари сони қарийб 1 миллион 63 минг кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ