Муфтий Мақсат Тўқтумушев истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди

Бугун, 10-февраль куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси муфтиси Мақсатбек Тўқтўмушев истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда Қирғизистон ҚДДБ котиби Мақсат Атабаев хабар берди.

 

Унга кўра ҚДДБ бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар суд қароридан кейин берилади.

Мақсатбек Тўқтўмушев 1973-йилнинг 9-августида Қора-Қулжа туманида туғилган. У Ўшдаги қишлоқ хўжалиги институтида зооинженерлик бўйича ўқиган. Кейин у Покистондаги мадрасада ҳанафий фиқҳини ўрганган. 2005-13 йилларда у Абдуллоҳ ибн Масуд мадрасасида дарс берган. Шу билан бирга, 2008-йилдан 2010-йилгача у Бишкекдаги масжидлардан бирининг имом-хатиби бўлган. 2010-йилдан 2013-йилгача Бишкек шаҳри қозиси, 2013-йилдан 2014-йилгача муфтининг ўринбосари бўлган. 2014-йилда у Қирғизистон муфтийси бўлди.

У турмуш қурган ва олти фарзанди бор. У қирғиз, рус, араб, ўзбек ва урду тилларини яхши билади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ