Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев туғма прогериядан азият чеккан Рамазон ва Исломнинг уйига ташриф буюрди

Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Мақсатбек Тўқтўмушев Иссиқкўл вилоятига ташрифи чоғида туғма «прогерия» дан азият чеккан Қорақўлнинг икки фуқароси Рамазон ва Ислом уйида бўлди.

Ушбу болалар дунё бўйлаб ноёб касалликдан азият чекмоқда. Улар ўз вақтларини беҳуда ўтказмасдан, пластилиндан турли хил эртак қаҳрамонларини ясашади ва кўл  шаҳаридаги кўнгиллилари ёрдамида қисқа мультфилмлар тайёрлайдилар.

Уларнинг асарлари тезда Интернетда тарқалди ва оммалашди. Рамазон ва Исломнинг ҳунармандчилигини Қирғизистон мусулмонлари муфтиси Мақсатбек Тўқтўмушев ҳам  пайқаб, муқаддас каъба билан бўз уй қуришни буюртма қилган.

Ўз навбатида, ёш истеъдодлар сўровни ўз вақтида бажариб, муфтийнинг келишига тайёргарлик кўришди. Ташриф давомида Мақсатбек Тўқтўмушев Рамазон ва Ислом уйларида бўлиб, улар билан учрашди, суҳбатлашди ва совғаларни топширди.

“Рамазон ва Исломга  яқинда буюртма бердик. Худога шукур, ёш ҳунармандлар буни тезда амалга ошириб қўйибди. Бизнинг илтимосимиз билан болалар муқаддас каъбани ва бўз уй қурдилар. Ма шаа Аллоҳ! Буюртмалар жуда яхши бажарилган. Энди биз ушбу ҳунармандчилик буюмларини Қирғизистон мусулмонлари диний идорасида жойлаштирамиз, меҳмонларга кўрсатамиз ва ким уларни ясаганлигини айтиб берамиз. Болаларга соғлиқ тилаб, дуо қиламиз ”, – деди муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев.

Айтганча, Рамазон ва Ислом камдан-кам учрайдиган «прогерия» касаллигига дучор бўлиб, бу тез қаришга олиб келади. Улар гўё кичкина болаларга ўхшайди, лекин улар жуда улғайиб қолган. Ислом 20 ёшда, Рамазон 11 ёшда. Бироқ, ёш ҳунармандлар бу касалликка таслим бўлмайдилар ва ўзлари яхши кўрган ишни қилишда давом этиб келишади.

Bo'limsiz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ