Муфтиятнинг депутатга жавоби: «Масжидлар барча талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда очилди»

Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати  Сайдахмат Исмаиловга раддия берди.

Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди.

У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим келади, Қирғизистон қийинчилик билан коронавирусни назорат қилмоқда. Бу тиббиёт ҳодимларини, давлат ҳодимларини иши. Масжидлар очилгани билан аниқ қоидалар йўқ. Менинг ўзим масжидга бораман ва у жойга(масжид) қанча одам боришини биламан. Баъзи намозхоналарга минга яқин киши боради. Бу фақат намозхона. Коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларнинг барчаси беҳуда бўлиши мумкин деган ҳавф бор», — деган эди.

Муфтиятнинг маълум қилишича, намозхоналарда жума намози ўқилмайди, бу ибодатхоналарда 10-15 киши намоз ўқийди.

 «Масжидлар тожливирус сабабли чекловлар олинганидан сўнг мутаҳисларнинг барча таклиф ва талабларини ёдга олган ҳолда очилди. Шунингдек  депутат масжидларда аниқ қоидалар йўқлигини айтди. Депутатда кўрилган чоралар ҳақида маълумот йўқ деб ҳисоблаймиз », – деб ёзилади баёнотда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритми бўйича, масжидга намозни ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги санитар қоидаларга риоя қилиши зарур:

— юзқоп тақиш;

⠀- камида 1,5 метр масофани сақлаш;

⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришмаслик;

⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати текширилиши лозим;

⠀- Болалар, қариялар, касаллар, шунингдек тана ҳарорати кўтарилган намозхонлар масжидларга бормаслиги зарур;

⠀- Таҳоратхоналарда масофа ва санитария қоидаларига амал қилиш;

⠀- Имомлар мунтазам равишда тушинтириш ишларини олиб бориши зарур:

Тавсиялар:

— масжидга боришдан аввал, уйда таҳорат қилиб, суннат намозларини уйда ўқиш;

⠀- Намоз ўқигани келганлар хоналарда қолмаслиги тавсия қилинади, масжиддан 15-20 дақиқа ичида чиқиб кетиш зарур;

⠀- Жамоат намозлари очиқ жойларда, яъни масжид майдонларида ўқиш;

⠀- Ҳар бир намозхон масжидга ўз жайнамозини олиб келиши зарур.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ