Мураккаб жойда жойлашган Ала-Кўл

Иссиқкўл вилоятининг Қорақўл водийсидаги тоғлар орасида Ала-Кўл деб номланган қизиқарли кўл мавжуд. Терскей Ала-Тоонинг шимолий томонида. Узунлиги 2,8 километр, кенглиги 600-700 метр. Майдони 1,5 кв км ташкил қилади. Кўл ҳавзаси денгиз сатҳидан 3532 метр баландликда.

Илгари ушбу кўлга кўплаб сайёҳлар ташриф буюришар эди. Бу кўл мураккаб жойда жойлашган. Меҳмонлар резина қайиққа ўтириб, дарёнинг оғзигача боришади. Бу кўлда сувни тўсадиган махсус тош бор, мана шу тошни кўришга кўпчилик қизиқади. «Ала» баландлик деган маънони англатади. Ала-Кўл – бу баландликдаги кўл.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ