Ўмурбек Бабанов ёлғон гапириб, жамоатчиликни алдамасин!

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўтган йилнинг 9-октябрь куни Алатўў  майдонида отишма билан якунланган митинг ҳақида баёнот қилди.

Баёнотда, Ўмурбек Бабанов маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида митингдаги отишмалар учинчи кучлар томонидан уюштирилгани, тартибсизликни биз уюштирмаганмиз  деб Қамчибек Ташиев ва Садир Жапаров оқланган деганига жавоб қайтарган.

“Бабанов ёлғон гапириб, жамоатчиликни алдайвермасин. Биз 9-октабрдаги тартибсизликлардан бери  учрашмаганмиз. Шунингдек биз ҳам митинглар уюштирмаганмиз дея ундан кечирим сўрамаганмиз. Биз Бабанов билан 9-октябргача учрашганмиз, Қазақбаев эса ёлғон гапиртирмайди. Яна такрорлайман, Бабанов ёлғон гапирмасин, у ҳокимиятни халқдан тортиб олиш учун Атамбаев ва бошқа одамлар билан бирга келган.

Биз 9-октабрь кунги митингдаги провокацияни текшириб чиқамиз ва айбдорларни жазолаймиз ”, деб ёзган Ташиев.

Эслатиб ўтамиз, 9-октабрь куни Ала-Тўў майдонида Алмазбек Атамбаев ва Ўмурбек Бабанов тарафдорларининг митинги чоғида Садир Жапаровнинг тарафдорлари келиб уларни суриб чиқарган. Бу орада тош отиш ва жанжал билан якунланган қисқа муштлашув бўлиб ўтган.

Шунингдек, тўқнашув пайтида автомашиналарни тўппонча билан ўққа тутаётган одамларнинг видеолавҳалари ҳам тарқаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ