Новқат туманидаги марказий бозорни бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилган.
Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Марипов ҳайъат йиғилишида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу масала 2021-йилга мўлжалланган асосий режалардан биридир. Мирмаҳмудов номидаги қишлоқ хокимияти томонидан ажратилган 10 гектар ер майдонида логистика маркази қурилади. Ҳозирги Новқат бозори 90 сотих майдонни эгаллайди.
Йўловчилар ва ҳайдовчилар учун муаммо бўлган Новқат-Боткен йўлини таъмирлаш режаси бу йилга белгиланган.
«Йўл ва транспорт вазирлиги билан учрашдик, бу йил бу масала ҳал этилади», – деди Марипов.