Новқатда имконияти чекланган болаларга ногиронлар аравачалари совға қилинди

Кеча, 17-январь куни, Новқат туманидаги ногирон ва фалаж болаларга ногиронлар аравачалари совға қилинди. Бу ҳақда туман ижтимоий хизматлар бўлими бошлиғи Ақилбек Малабеков хабар берди.

“Новқат туманида  нафақа пули оладиган, 2369 ногирон фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг 1136 нафари 18 ёшгача бўлган ўспиринлардир. Аввалроқ, ота-оналар барча ҳужжатлар билан ариза беришди. Вазирлик томонидан 15 та кўп функцияли бепул аравачалар топширилди. Икки стандартли аравалар ҳам берилди. Новқатлик ҳомий кийим ва совғаларни қўшиб топширди ”, – дейди Малабеков.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ