Новқатда севгилиси билан қочиб кетган қиз: Қариндошлари қизни уларга кўрсатмаётганини айтмоқда

Новқат туманида яшовчи Света Косо ўғли синлисининг қизи (жияни)  – 2001 йилда туғилган К.Э.Ф.ни шу туманда яшовчи, 1999-йилда туғилган Т.С.А. 2020-йилнинг 22-сентябрида олиб қочиб кетиб,  ҳали ҳануз ҳам келмаётганини айтмоқда. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар бермоқда.

 

Унга кўра, қизни олиб қочиб кетган бола Новқат тумани ИИБнинг тергов бўлимига кўрсатма бергани конвоирларнинг ҳамроҳлигида келиб кетган.

 

“Қиз ва  йигит учрашишаётган экан. У бизнинг қизимизни олиб қочди. Кузда кетганидан бери қизимизни кўрмадик. Ички ишлар идоралари ва Новқат туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдик. Қизимиз ўзи рози бўлиб кетибди. Ҳозир биз йигитнинг уйига қизимизни кўриш учун келганимизда, улар бизга қизимизни кўрсатмай қўйишмоқда. Бола аввал ҳам турмуш қурган. Қизнинг телефони 22-сентябрь куни ўчирилган. Ҳали ҳам рақами ишламаяпти », – дейди Света.

 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки ёш ўзларининг розилиги билан қочиб кетганлигини айтиб, Садир Жапаровдан ёрдам сўраган эди. Улар видеода уларнинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтган эди. Қиз уйга борадиган бўлса, қариндошлари уни ўлдиришини айтган эди.

 

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати қизнинг онаси милицияга олиб қочиб кетган болага қарши ариза билан мурожаат қилганини хабар қилмоқда. 22-сентабрь куни Новқат тумани Катта-Тол қишлоғида яшовчи Т.С.А. шу қишлоқда яшовчи, 2001 йилда туғилган К.Э.Ф. машинага ўтириб, номаълум жойга қочиб кетган. Қизнинг онаси қизини олиб қочиб кетгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ушбу ҳолат Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига (қиз олиб қочиш) Новқат тумани ИИБнинг 175-моддасига асосан рўйхатдан ўтказилди.

 

2020-йилнинг 28-29 декабрь кунлари қиз ва бола терговда гувоҳлик бериш учун келишди. Қизнинг қариндошлари йигитнинг уйига борганида, йигитнинг қариндошлари уни киритишмади. Ҳозирда қудалар келиша олишмаяпти. Қиз қариндошлари билан учрашишдан қўрқиб, ўзи кўришмай қўймоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ