Новиков: Агар тартибсизликлар юз берса, ҳукумат чора кўришга тайёр

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиковнинг айтишича, ҳукумат тартибсизликлар юз берганда чора кўришга тайёр.

Бу саволни журналистлар сўрашди.

«Умид қиламанки, тартибсизликлар бўлмайди, чунки қонунбузарликлар кўп эмас. Кеча 61 та маълумот келиб тушди. Уларнинг ҳар бири текширилиб, Жиноятларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди. Милиция ҳамма нарсани текширмоқда. Ҳукумат мумкин бўлган провокацияларга тайёр», – деди Новиков.

У барча президентликка номзодларни сайлов натижаларини тан олишга чақирди.

«Тинчлик бўлиши учун сиёсий ирода ва давлат ва халқ олдида масъулият ҳисси бўлиши керак» деди у.

Эслатиб ўтамиз, 4-октабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг тартибсизликлар бўлиб, натижалари бекор қилинди ва ҳукумат ўзгарди.

 

Президентлик сайловлари ва референдум

Бугун эрталаб Қирғизистонда 2474, чет элда 48 сайлов участкаси очилди. Ҳаммаси бўлиб 3,563,574 сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.

Президентликка 17 номзод даъвогарлик қилмоқда, 50 фоиздан кўпроқ овоз олган номзод ғолиб бўлади.

Бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдум ўтказилиши учун сайловчиларнинг 30 фоизи (1 миллион 69 минг фуқаро) қатнашиши керак.

Қирғизистонликларга иккита бюллетен берилади: биринчисида президентликка номзодлар (оқ), иккинчисида бошқарув шакли (кўк) белгиланади.

Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ