«Одамларнинг даромадлари кескин камайди»

Пандемия деҳқонларнинг даромадларига сезиларли таъсир кўрсатмаса ҳам, сомнинг қадрсизланиши зарар бермоқда. Бу ҳақда «Ала-Тоо» халқаро университети «Иқтисодиёт ва менежмент» факультети декани Қиялбек Ақмўлдоев «Марал» радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унга кўра, валюта бозоридаги беқарорлик туфайли фуқароларнинг сотиб олиш қобилияти пасайган. Ишсизлик кўпайиб, халқнинг даромади ҳам пасайди.
Ўтган йили корхоналар 4,5 миллиард сом маблағ сарфлаган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 47 миллиард сомни ташкил қилмоқда. Ва рентабеллик 20 бараварга камайди.
2019 йилда савдо рентабеллиги 12% бўлса, бу йил 0,5% гача тушди. Мамлакатда тоғ-кон саноати ҳам сиёсий нотинчлик туфайли заифлашди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ