«Ҳокимиятни эгаллаб олишга йўл қўйилмайди.» Янги Конституциядаги ўзгартирилган қоидалар

Халқ муҳокамасига қўйилган янги конституция лойиҳасида «ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга йўл қўйилмайди» деган қоида киргизилди.

 

Амалдаги Конституциянинг 5-моддаси иккинчи хатбошида «Халқнинг бирон бир қисми, бирлашмаси ёки бирон бир шахс мамлакатда ҳокимиятни ўзига ўтказиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Давлат ҳокимиятини ўзлаштириш, айниқса ўта оғир жиноятдир» деб ёзилган.

Шунингдек янги Конституциянинг 6-моддасининг иккинчи хатбошида «Қирғизистон Республикасида ҳеч ким ҳокимиятни эгаллай олмайди. Давлат ҳокимиятини ўзлаштириш – бу ўта оғир жиноятдир» деб таъкидланиб, ёнида яна бир қоида қўшилган. Унда «давлат ҳокимиятини куч ишлатиб босиб олишга ёки куч ишлатиб ноқонуний равишда тортиб олишга, давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахсларининг ваколатларини ўзлаштиришга уринишларга йўл қўйилмайди» деб ёзилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ